date

Жезуш Роналдуга дам берди, у навбатдаги ўйинда йўқ

Жезуш Роналдуга дам берди, у навбатдаги ўйинда йўқ

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган баҳсда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада жамоага қайтиши кутилган бўлса-да, айнан шу учрашувда у яна таркибда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир нечта футболчига дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий бунинг ортида шанба, 14-февраль куни "Ал-Фатех"га қарши бўладиган муҳим Саудия чемпионати ўйинига тайёргарлик турганини таъкидлади.

Шунингдек, у Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни вақти-вақти билан ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди, у навбатдаги ўйинда йўқ