Эндрик «Лион» жамоаси вакилларига PlayStation совғa қилди

Бразилиялик Эндрик «Лион» сафидаги дебютини жуда ёрқин ўтказди: у қисқа фурсатда хет-трик қайд этиб, жамоасининг натижаларига ҳам катта туртки берди. Унинг самарали ўйини фонида француз клуби барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет 12 учрашувда ғалаба қозонмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Янги жамоада ўзини жуда яхши ҳис қилаётган Эндрик клубдаги қабулдан мамнун бўлиб, «Лион»нинг барча вакилларига Sony PlayStation совғa қилишга қарор қилди. Шу тариқа у янги жамоада ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратмоқда.
Ҳозирча Эндрик «Лион» таркибида 6 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ Мадриднинг «Реал» клубида кутилган даражада муваффақиятли ўйнай олмаганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг