Huawei Nova 16 ва Nova 16з: 7000 мАс батарея ва сунъий йўлдош алоқаси

Huawei компанияси ўрта сегментдаги смартфонлар қаторини янги Nova 16 ва Nova 16з моделлари билан бойитди. Ушбу қурилмалар илгари фақат флагманларда учрайдиган функциялар, жумладан, сунъий йўлдош орқали хабар алмашиш тизими ва ўта сиғимли аккумуляторлар билан жиҳозланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Nova 16 модели Кирин 9010С процессори ҳамда 2800 х 1280 пикселли, 120 Гс частотали 6,68 дюймли ОЛEД-дисплейга эга бўлди. Қурилманинг асосий ўзига хослиги 7000 мАс сиғимли аккумулятор ва 100 ваттли тезкор қувватлаш технологиясидир. Камера тизими 50 мегапикселли асосий датчик ва 100 каррали рақамли зумга эга перископик модулни ўз ичига олади. Шунингдек, у БеиДоу тизими орқали икки томонлама сунъий йўлдош алоқасини, Wi-Fi 7 ва ИП65 ҳимоя стандартини қўллаб-қувватлайди.
Nova 16з версияси эса Кирин 8020 чипи ва 6,7 дюймли ФҲД+ экран билан таъминланган. Смартфонга 6000 мАс сиғимли батарея ўрнатилган бўлиб, у ҳам 100 ваттли қувватлаш қурилмаси билан бирга келади. Камера блоки 50 мегапикселли асосий ва 12 мегапикселли телеобъективдан иборат, селфи-камера эса 50 мегапикселни ташкил этади.
Ҳар иккала смартфон янги HarmonyOS 6.1 операцион тизимида ишлайди. Тизимга тасвирларни қайта ишлаш ва ақлли овозли ёрдамчи каби сунъий интеллект (AI) функциялари интеграция қилинган. Нархларга келсак, Nova 16з модели 335 доллардан, Huawei Nova 16 эса 420 доллардан бошланадиган нархларда сотувга чиқади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!