date

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» рекордини янгилади

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда таслим этди — 5:1. Учрашувнинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у учта гол уриб, жамоасига ишончли ғалаба келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Икардининг бу хет-трики клуб тарихида ҳам алоҳида аҳамият касб этди. У «Галатасарай» сафида урган голлари сонини 76 тага етказиб, руминиялик Георге Ҳажини (75) ортда қолдирди ва Истанбул клубининг тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Умумий тўпурарлар рўйхатда эса Икарди ҳозирча еттинчи ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, у «Галатасарай»да 2023 йилдан бери ўйнамоқда, бунгача эса ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» рекордини янгилади