«Болонья» Томмазо Побегани тўлиқ трансфер қилди

Ярим ҳимоячи Томмазо Побега энди «Болонья» футболчиси сифатида расман рўйхатдан ўтди: у клубда ижара асосида эмас, тўлақонли шартнома билан қолади. Келишув доирасида «Милан» 7 миллион евро олади, Побега билан битим эса 2030 йилгача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мажбурий сотиб олиш опциясини ишга туширган банд 15 февралдан кейин кучга кирди. Побега «Болонья» сафида ижара асосида икки мавсум ўйнаб, жами 55 учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда у 7 гол урди ва 5 марта жамоадошларига голли узатма берди.
Ҳозирда «Болонья» Италия А Серияси турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг