Икарди хет-триги "Галатасарай"ни йирик ғалабага олиб келди

Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида "Галатасарай" "Эюпспор"ни 5:1 ҳисобида йирик мағлуб этди. Баҳснинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди — у ушбу ўйинда уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу хет-трик Икардига клуб тарихида янги рекорд ҳам олиб келди: у "Галатасарай" сафидаги голлари сонини 76 тага етказиб, жамоанинг тарихдаги энг сермаҳсул легионерига айланди. Аввал бу кўрсаткич руминялик Георге Ҳажига тегишли бўлиб, у турк клубида 75 гол урган эди.
Умумий тўпурарлар рўйхатида Икарди ҳозирча еттинчи поғонани эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан буён "Галатасарай" шарафини ҳимоя қилмоқда, ундан аввал у "ПСЖ" сафида тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг