date

Локателли 2:5 дан кейин ҳам «Ювентус» имконига ишонади

Локателли 2:5 дан кейин ҳам «Ювентус» имконига ишонади

«Ювентус» сардори Мануэл Локателли «Галатасарай»га қарши илк учрашувда 2:5 ҳисобида ютқазилганидан сўнг ҳам жамоа кейинги босқичга чиқишига ишонишини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Турин клуби Туркиядаги баҳсда омадсиз ўйин кўрсатди. Шунга қарамай, танаффусга қадар ҳисоб 2:1 эди — Тён Копмейнерс дубл муаллифи бўлганди.

«Бугун кечқурун ёмон ўйнадик, бундай ҳолатга йўл қўйиб бўлмайди. Аммо барибир кейинги раундга чиқишимизга ишонамиз. Жавоб ўйинида бор кучимизни берамиз. Кабалнинг қизил карточкаси ўйинга таъсир қилди, лекин индивидуал хатолар бўлганида ҳам ҳаммасини унинг бўйнига юклаб бўлмайди», — журналист Николо Скира Локателлининг сўзларини келтирди.

«Ювентус» ва «Галатасарай» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Локателли 2:5 дан кейин ҳам «Ювентус» имконига ишонади