date

«Бавария» юлдузи Олисе келажакдаги манзилини танлади

«Бавария» юлдузи Олисе келажакдаги манзилини танлади

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган Майкл Олисе атрофида трансфер миш-мишлари ҳануз тинмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TEAMtalk хабарига кўра, 24 ёшли қанот ҳужумчиси келажакда Испания Ла Лигасида ўзини синаб кўришни истайди. Унинг бу ниятидан Мадриднинг «Реал»и ҳамда «Барселона»си хабардор, бироқ франсуз футболчи яқин вақт ичида клубини ўзгартиришни режалаштирмаяпти. Ҳозирча у Мюнхендаги ҳаётидан тўлиқ мамнун.

Олисе 2024 йил ёзида «Кристал Пелас»дан «Бавария»га кўчиб ўтган. Футболчининг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt эса унинг трансфер қийматини 130 млн евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» юлдузи Олисе келажакдаги манзилини танлади