date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятидан айрилди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс жамоа учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият — «эшикни қарсиллатиб ёпиш» бўлиши мумкин эди, бироқ бу режа иш бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг аввалидaёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига камайиб қолди ва учрашувдаги интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди