date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ACLда ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ACLда ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан айрилди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс жамоа учун мусобақани тарк этиш олдидан сўнгги уриниш, яъни «эшикни қарсиллатиб ёпиш» имконияти эди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор гол урди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муэанта аниқ зарба берди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчидан айрилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолганидан кейин ўйиндаги интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ACLда ютқазди