Флик «Барселона» мудофаасини янгилаш учун Шлоттербекни танлади

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг ҳимоя чизиғидаги ўйинидан қониқмаяпти. Немис мутахассиси мудофаа бўғинида жиддий ўзгаришлар зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, Флик трансфер бозорида «Боруссия» ҳимоячиси Нико Шлоттербек учун курашишни қатъий талаб қилмоқчи. Мураббий бу борадаги позициясини спорт директори Деккуга етказади.
Ушбу вазиятдан «Реал» зарар кўриши мумкин: сўнгги пайтларда мадридликлар ҳам Шлоттербек билан фаол тарзда боғланаётгани ҳақида хабарлар кўпайган.
Transfermarkt маълумотига кўра, 26 ёшли Нико Шлоттербекнинг бозор қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг