date

Хулиан Альварес 2026 йил ёзида «Барселона»га кўчади

Хулиан Альварес 2026 йил ёзида «Барселона»га кўчади

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес 2026 йил ёзида «Барселона» сафига ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Маълумотларга кўра, келишув 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан кейин расмийлаштирилиши мумкин. TyC Sports журналисти Хуго Балассон хабар беришича, трансфер қиймати тахминан 70 млн еврони ташкил этади.

Манбага кўра, футболчига фақат каталонияликлар эмас, бошқа жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Альвареснинг ўзи эса совринлар учун жиддий кураша оладиган клубга ўтиб, муҳитни ўзгартиришни режалаштирмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Альварес барча клуб турнирларида 35 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳужумчининг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 100 млн евроға баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хулиан Альварес 2026 йил ёзида «Барселона»га кўчади