date

Эндрик «Лион»даги ўйини билан Бразилия сафини яқинлаштирди

Эндрик «Лион»даги ўйини билан Бразилия сафини яқинлаштирди

Ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида «Реал»дан ижара асосида «Лион»га келибоқ ўзини кўрсата бошлади. Франциядаги кетма-кет бир неча сифатли учрашувларидан сўнг унинг Бразилия терма жамоасига қайтиш имкониятлари сезиларли ошди, дея хабар берди The Athletic. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилия терма жамоаси март ойидаги йиғинда Франция ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Шу фонита Эндрикнинг миллий жамоага чақирилиш эҳтимоли янада юқорилагани айтилмоқда.

Қайд этилишича, Эндрик сўнгги бир йил давомида терма жамоага чақирилмаган. У Бразилия сафида охирги бор 2025 йил 26 март куни майдонга тушган, шундан кейин эса соғлиқ билан боғлиқ муаммолар ёки ўйин амалиёти етишмагани сабаб рўйхатдан четда қолиб келган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик «Лион»даги ўйини билан Бразилия сафини яқинлаштирди