date

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассосацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича қўзғатилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

У билан бирга ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам мазкур ишда фигурант сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳар икки шахсга мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Тергов версиясига кўра, AFA томонидан тўланиши керак бўлган ижтимоий бадаллар ҳисобидан давлат ғазнасига 13 миллион доллар етиб келмаган.

Шунингдек, Тапиа мулкида экани айтилаётган, вертолёт қўниш майдончасига эга 10 гектарлик қўрғон ҳам текширув эътибор марказида.

Прокуратура алоҳида равишда футболчиларга берилган бонуслар миқдори ва Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатлари ўртасидаги тафовутни ҳам ўрганмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди