GPU ижараси нархи олти ойда 25 фоиздан кўпроққа ошди

"Microsoft", "Amazon" ва "CoreWeave" каби йирик булутли провайдерлар график процессорлар (GPU) қувватларини асосан "Anthropic", "OpenAI" ва ўзларининг ички лойиҳалари учун банд қилиб қўйди. Бу ҳолат кичик ва ўрта сунъий интеллект стартапларининг бир неча ойлик навбатларда қолишига сабаб бўлди. Бу ҳақда 3dnews.ru хабар беради.
Ҳисоблаш ресурслари танқислиги туфайли ижара ставкалари сўнгги олти ой ичида 25 фоиздан кўпроққа ошди. "Азуре" маълумотларига кўра, чиплар дефицити камида 2026 йил охиригача давом этиши кутилмоқда.
Ҳозирда кўплаб стартаплар ўз ривожланишидаги асосий тўсиқ сифатида айнан GPU етишмовчилигини кўрсатмоқда.
"Microsoft" тизимида GPU тақсимлашнинг уч босқичли иерархияси жорий этилган бўлиб, унда йирик мижозлар устуворликка эга. Янги "Блаcкwелл" чипларини ижара қилиш учун мижоз камида 1000 дона қурилмага буюртма бериши ва ўнлаб миллион долларлик узоқ муддатли шартнома имзолаши шарт.
Бозордаги вазият оғирлашгани сабабли айрим стартаплар ўз инфратузилмасини қуришга ўтмоқда. Масалан, "Cоллиде" компанияси ташқи провайдерларга боғланиб қолмаслик учун ўзининг хусусий ҳисоблаш кластерини яратишга 500 000 доллар сармоя киритишини эълон қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!