Redmi K90 Max сотувлар бошлангач 4 соатда рекорд ўрнатди

"Xiaomi" компанияси кеча тақдим этилган "Редми K90 Max" смартфонининг илк сотув натижаларини эълон қилди. Қурилма савдолар бошланганидан сўнг атиги 4 соат ичида барча онлайн платформаларда 3–4 минг юанлик нарх сегментида йиллик рекордни янгилаб, мутлақ етакчига айланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги моделнинг бошланғич нархи 3 499 юань (тахминан 515 доллар) этиб белгиланган. Бироқ илк сотувлар даврида барча версиялар учун 300 юань миқдорида субсидия амал қилмоқда, бу эса нархни 470 долларгача туширади.
Хитойнинг айрим ҳудудларида қўшимча миллий субсидиялар ҳам мавжуд.
"Редми K90 Max" компания тарихидаги ички совутиш вентиляторига эга бўлган биринчи смартфон бўлди. Қурилма "Дименситй 9500" процессори асосида ишлайди ва 100 ваттли тезкор қувватлашни қўллаб-қувватловчи 8 550 mA/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган.
Шунингдек, у IP69 стандарти бўйича ҳимояланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!