date

MacBook Ultra 2027 йилда OLED экран ва 5G модул билан чиқади

MacBook Ultra 2027 йилда OLED экран ва 5G модул билан чиқади

"Apple" компанияси MacBook Ultra деб номланувчи янги ноутбук моделини тақдим этишни режалаштирмоқда. Бутловчи қисмлар етказиб берувчи манбаларнинг хабар беришича, хотира бозоридаги чекловлар туфайли қурилманинг релизи 2026 йил охиридан 2027 йил бошига кўчирилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу гаджет ҳозирги MacBook Pro версияларидан сезиларли техник ўзгаришлари билан ажралиб туради.

Кутилишича, MacBook Ultra компаниянинг OLED дисплей билан жиҳозланган илк ноутбуки бўлади. Ҳозирги mini-LED панеллар ўрнига қора рангни янада тиниқроқ кўрсатувчи янги матрица қўлланилади.

Шунингдек, экранга сенсорли қатлам қўшилиши айтилмоқда, бу эса тизим ва иловаларни бармоқ тегинишлари орқали бошқариш имконини беради.

Дисплейнинг юқори қисмидаги дизайн ҳам ўзгаради: камера учун анъанавий "ўйиқ" ўрнига экранда кичик тешик очилади. Интерфейсда эса смартфонлардаги каби тизим билдиришномалари ва ҳолатларини кўрсатувчи махсус соҳа пайдо бўлади.

Қурилма TSMC компаниясининг 2 нанометрли технологияси асосида ишлаб чиқариладиган M6 Pro ва M6 Max процессорлари билан таъминланади.

OLED панелидан фойдаланиш ва ички қисмларни қайта жойлаштириш ҳисобига корпус қалинлиги камайиши кутилмоқда. Қўшимча равишда, ноутбукка "Apple" компаниясининг шахсий C1X ёки C2 модемлари ёрдамида 5Г ва LTE алоқа модуллари интеграция қилиниши кўриб чиқилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » MacBook Ultra 2027 йилда OLED экран ва 5G модул билан чиқади