date

Японияда 3,2 млн долларлик тунец балиғи рекорд ўрнатди

Японияда 3,2 млн долларлик тунец балиғи рекорд ўрнатди

Япониянинг «Киёмура Cорп.» компанияси 2026 йилнинг илк аукционида мовий тунетс балиғи учун 510,3 млн иен (тахминан 3,2 млн доллар) тўлаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. «Сушизанмаи» ресторанлар тармоғини бошқарадиган ушбу компания Кёдо агентлиги хабарига кўра, Токио бозоридаги савдоларда ғолиб чиққан. Бу ҳақда Inform.kz хабар беради.

Вазни 243 кг бўлган балиқ Аомори префектураси қирғоқларида тутилган. Савдолар 5 январь куни Токиодаги Тоёсу бозорида бўлиб ўтди.

Сотиб олинган тунетс тармоғининг Сукидзи туманидаги бош ресторанида нимталаниб, бутун Япония бўйлаб мижозларга тортиқ қилинди.

«Киёмура» президенти Киёши Кимура 20 апрель куни Гиннес сертификатини қабул қилиб олди. Раҳбарнинг сўзларига кўра, компания келгусида ҳам ўз мижозларига энг юқори сифатли маҳсулотларни таклиф қилиш ниятида эканини билдирди.

Бу компания учун иккинчи жаҳон рекордидир. 2013 йилда ҳам «Киёмура» йилнинг биринчи аукционида 155,4 млн иен эвазига балиқ сотиб олиб, рекорд ўрнатган эди.

Токио расмийларининг маълумотига кўра, жорий нарх 1999 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлди.

Йилнинг илк савдоларида юқори нарх таклиф қилиш Японияда яхши белги ва ўзини танитишнинг ўзига хос усули ҳисобланади. Тоёсу бозоридаги ушбу жараённи кузатиш кўплаб сайёҳлар учун оммабоп кўнгилочар томошага айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Японияда 3,2 млн долларлик тунец балиғи рекорд ўрнатди