date

Гарри Кейн «Барселона» билан музокаралар ҳақидаги гапларга жавоб берди

Гарри Кейн «Барселона» билан музокаралар ҳақидаги гапларга жавоб берди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн унинг «Барселона»га эҳтимолий трансфери борасидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каталонияликлар президенти Хавйер Вилахоана яқинда инглиз футболчиси томон билан алоқалар бўлаётгани ҳақида гапирганди.

Кейн эса Sky Sport’га берган интервьюсида бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди: «Мен бу ҳақда ҳеч нарса эшитмаганман. Бу ишлар билан отам ва акам шуғулланади, лекин улар менга бу ҳақда ҳеч нарса демаган. Мен фақат шуни такрорлайман: «Бавария»да ўзимни бахтли ҳис қиляпман ва бор эътиборим ҳозирги клубимда. Шунга қарамай, бу гапларни комплимент сифатида қабул қиламан», — деди у.

32 ёшли форварднинг мюнхенликлар билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Миш-мишларга кўра, «Барселона» Кейнни Роберт Левандовскининг бўлажак ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн «Барселона» билан музокаралар ҳақидаги гапларга жавоб берди