date

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул бўлди

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчиси сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21-февраль ҳолатига кўра, Шомуродов "гол+пас" тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. У мусобақа тўпурарлари рўйхатида ҳам пешқадамлик қилмоқда.

"Галатасарай" юлдузлари Мауро Икарди ва Виктор Осимҳен кўрсаткичлари билан солиштирилганда, Шомуродов анча олдинда. Икардининг барча учрашувларда 13 та голи бор, Осимҳен эса миллий чемпионатда 9 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йил Шимолий Америкада ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул бўлди