date

«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

Ҳанс-Дитер Флик «Барселона»ни Испания Ла Лигаси доирасида «Вильярреал»га қарши уй учрашувига тайёрламоқда. Сешанба куни немис мутахассиси 61 ёшни қарши олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу муносабат билан «Бавария» ижтимоий тармоқларда Фликка мурожаат қилиб, уни туғилган куни билан табриклади: «Туғилган кунинг билан, Ханси», — дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Флик 2019–2021 йилларда «Бавария» бош мураббийи бўлган. Унинг қўл остида мюнхенликлар Бундеслигада икки бор чемпионликни қўлга киритди, шунингдек, Чемпионлар лигаси, Германия кубоги, Германия суперкўбоги, УЕФА суперкўбоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати трофейларини ютди.

«Барселона» — «Вильярреал» учрашуви февраль ойининг сўнгги кунида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади