«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

Ханс-Дитер Флик айни пайтда «Барселона»ни Испания Ла Лигаси доирасида уйда «Вильярреал»га қарши ўйинига тайёрламоқда. Сешанба куни немис мутахассиси 61 ёшни қарши олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу муносабат билан «Бавария» ижтимоий тармоқларда Фликка мурожаат қилди. Мюнхен клуби «Туғилган кунинг билан, Ханси» дея табрик йўллади.
Эслатиб ўтамиз, Флик 2019–2021 йилларда «Бавария» бош мураббийи бўлган. Унинг даврида жамоа икки бор Бундеслига чемпионлигини қўлга киритиб, шунингдек, Чемпионлар лигаси, Германия кубоги, Германия Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати совринларини ҳам ютган.
«Барселона» — «Вильярреал» учрашуви февраль ойининг сўнгги куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг