«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

Ханс-Дитер Флик «Барселона»ни Испания Ла Лигаси доирасида «Вильярреал»га қарши уй учрашувига тайёрламоқда. Сешанба куни немис мутахассиси 61 ёшни қарши олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу муносабат билан «Бавария» ижтимоий тармоқларда Фликка алоҳида мурожаат йўллади. Мюнхен клуби «Туғилган кунинг билан, Ханси», дея табрик қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Флик 2019–2021 йилларда «Бавария» бош мураббийи бўлган. Ўша даврда жамоа икки марта Бундеслига чемпионлигини, Чемпионлар лигаси, Германия кубоги, Германия суперкубоги, УЕФА суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати трофейларини қўлга киритган.
«Барселона» — «Вильярреал» учрашуви февралнинг сўнгги кунида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг