date

«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

Ханс-Дитер Флик ҳозирда «Барселона»ни Испания Ла Лигасида «Вильярреал»га қарши уй учрашувига тайёрламоқда. Сешанба куни немис мутахассиси 61 ёшга тўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу муносабат билан «Бавария» клубининг ижтимоий тармоқларда табриги пайдо бўлди. «Туғилган кунинг муборак, Ханси», — дейилади мюнхенликлар хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Флик 2019–2021 йилларда «Бавария» бош мураббийи бўлган. Унинг даврида клуб икки марта Бундеслига чемпионлигини, Чемпионлар лигаси, Германия кубоги, Германия суперкубоги, УЕФА суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати трофейларини қўлга киритган.

«Барселона» — «Вильярреал» учрашуви февраль ойининг сўнгги куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади