date

«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

Ханс-Дитер Флик ҳозирда «Барселона»ни Испания Ла Лигаси доирасида уй майдонида «Вильярреал»га қарши ўйин олдидан тайёрламоқда. Сешанба куни немис мутахассиси 61 ёшни қарши олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу муносабат билан «Бавария» клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Фликка қисқа табрик йўлланди: «Туғилган кунинг муборак, Ханси».

Эслатиб ўтамиз, Флик 2019–2021 йилларда мюнхенликлар бош мураббийи бўлган. Унинг даврида «Бавария» икки марта Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек Чемпионлар лигаси, Германия кубоги, Германия Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати трофейларини ютган.

«Барселона» — «Вильярреал» учрашуви февраль ойининг сўнгги кунида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади