«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

Ханс-Дитер Флик ҳозирда «Барселона»ни Испания Ла Лигаси доирасида «Вильярреал»га қарши уй учрашувига тайёрламоқда. Сешанба куни германиялик мутахассис 61 ёшга тўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу муносабат билан Мюнхеннинг «Бавария» клуби ижтимоий тармоқларда Фликни эслаб ўтди. «Туғилган кунинг билан, Ханси», — дейилади клуб табригида.
Флик «Бавария»ни 2019–2021 йилларда бошқарган. Унинг даврида мюнхенликлар Бундеслига чемпионлигини икки марта қўлга киритди, шунингдек, Чемпионлар лигаси, Германия кубоги, Германия суперкубоги, УЕФА суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати совринларини ютди.
Маълумот учун, «Барселона» «Вильярреал»ни февраль ойининг сўнгги кунида қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг