«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

Ханс-Дитер Флик айни пайтда «Барселона»ни Испания Ла Лигаси доирасида «Вильярреал»га қарши уй учрашувига тайёрламоқда. Сешанба куни германиялик мутахассис 61 ёшга тўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу муносабат билан Фликнинг собиқ жамоаси «Бавария» ижтимоий тармоқларда табрик йўллади. «Туғилган кунинг билан, Ханси», — дейилади мюнхенликлар хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Флик 2019–2021 йилларда «Бавария» бош мураббийи бўлган. Унинг даврида клуб икки марта Бундеслигани ютди, шунингдек Чемпионлар лигаси, Германия кубоги, Германия суперкубоги, УЕФА суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати трофейларини қўлга киритди.
«Барселона» — «Вильярреал» баҳси февраль ойининг сўнгги кунида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг