date

Эрик Гарсия: «Барселона» чемпионлиги ўз қўлимизда, деди

Эрик Гарсия: «Барселона» чемпионлиги ўз қўлимизда, деди

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Испания Ла Лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдириб, жамоа натижаси аввало ўзларига боғлиқлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гарсия «Реал Сосьедад»га қарши учрашувда ютқазмасликлари керак бўлганини айтди: унинг сўзларига кўра, жамоа ғалаба учун етарли иш қилди. «Жирона» билан сўнгги ўйинда эса ҳакамликдаги баҳсли ҳолатларга қарамай, «Барселона» ўзидан кутилган даражани кўрсата олмаган.

Шу билан бирга, ҳимоячи жамоа умумий ҳолати яхши эканини қайд этди. У олдинда сафарда қийин баҳслар кутаётганини тан олaркан, «Барселона»да бу синовлардан муносиб ўтиш учун барча имконият борлигини қўшимча қилди.

25-тур якунларига кўра, «Барселона» 61 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Реал» билан фарқ атиги бир очкони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эрик Гарсия: «Барселона» чемпионлиги ўз қўлимизда, деди