Роналду 5:0дан кейин икки сўз билан муносабат билдирди

Саудия Про-лигасида “Ал-Наср” “Ал-Намджа” устидан 5:0 ҳисобида йирик ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамликка кўтарилди. Учрашувдаги ҳисобни 7-дақиқада Криштиану Роналду пеналтни аниқ ижро этиб очди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин тугаганидан кўп ўтмай, 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Португалиялик футболчи бир нечта суратларни улашиб, уларга қисқа, аммо мазмунли изоҳ ёзди.
“Шундай давом этинг!” — дея ёзди Роналду.
Бу гол билан Роналду фаолияти давомида урган голлари сонини 965 тага етказди. Энди 1000 гол марраси янада яқинлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду “Ал-Наср” билан шартномасини узайтирганди — келишув 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг