date

«Ан-Наср» мураббийи Роналдуни навбатдаги ўйинга олиб чиқмайди

«Ан-Наср» мураббийи Роналдуни навбатдаги ўйинга олиб чиқмайди

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у рўйхатда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш қарори қабул қилинган. Мураббий бунинг асосий сабаби сифатида олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим беллашув борлигини таъкидлади.

«Al Nassr Zone» келтирган иқтибосга кўра, Жезуш Роналдунинг дам олиши янгилик эмаслигини, Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда у биринчи марта қатнашмаётганини ҳам эслатиб ўтди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ан-Наср» ўйини шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» мураббийи Роналдуни навбатдаги ўйинга олиб чиқмайди