date

ПСЖ президенти Витинияни Реалга сотмасликка қатъий қарор қилди

ПСЖ президенти Витинияни Реалга сотмасликка қатъий қарор қилди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Витиния Мадриднинг «Реал» клуби учун асосий трансфер нишонларидан бири сифатида тилга олинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

26 ёшли португалиялик футболчи «қиролича клуб»га кўчиб ўтиш ғоясига ижобий қараётгани айтилади, бироқ парижликлар уни қўйиб юборишга шошилмаяпти. The Touchline хабарига кўра, ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелайфи Витинияни Реалга сотишни истамаяпти — айниқса Килиан Мбаппе билан боғлиқ воқеалардан кейин.

Манбага кўра, Ал-Хелайфи «қаймоқранглилар»ни кучайтириб қўймаслик учун бор имкониятни ишга солади. ПСЖнинг яна бир юлдузи мадридликлар сафига ўтиши спорт ва рамзий маънода Париж клуби учун ютқазиш сифатида қабул қилиниши мумкин.

Transfermarkt портали Витиниянинг бозор қийматини 110 миллион евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ президенти Витинияни Реалга сотмасликка қатъий қарор қилди