date

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026дан воз кечиши мумкин

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026дан воз кечиши мумкин

ЖЧ-2026га муваффақиятли йўлланма олган Эрон терма жамоаси АҚШ ва Исроил иштирокидаги кескинлашган можаро фонида мусобақада қатнашмаслик эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Телеэфирда чиқиш қилган Тож бугунги воқеалар, хусусан АҚШ ҳужуми сабабли жаҳон чемпионатига умид билан қараш қийинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, якуний қарорни спорт раҳбарлари қабул қилиши керак.

Маълумот учун, Эрон гуруҳ босқичидаги учта учрашувини АҚШ ҳудудида ўтказиши керак: Янги Зеландия, Бельгия ва Мисрга қарши. Бундан ташқари, плей-оффнинг 1/16 финалида эронликлар АҚШга рўпара келиб қолиши ҳам мумкин, бу эса ФИФА учун қўшимча муаммолар келтириб чиқариши эҳтимоли бор.

Шунингдек, Эрон чемпионати алоҳида кўрсатмагача тўхтатилгани айтилмоқда. Кўплаб легионерлар аллақачон мамлакатни тарк этган ёки чиқиб кетишга уринмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026дан воз кечиши мумкин