Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер»дан ҳеч ким кетмайди

Марсело Гальярдо мураббий сифатидаги сўнгги ўйинини ўтказди: унинг жамоаси «Банфилд»га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, уч учрашувлик омадсиз серияга нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалги кетма-кет мағлубиятлар Гальярдонинг лавозимини сақлаб қолишига халал бергани айтиб ўтилмоқда, бироқ клуб унга муносиб тарзда хайрлашиш имконини берди. У эса учрашувдан кейинги чиқиши билан барчани ҳаяжонга солди.
«Фақат раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли жой: кетсанг ҳам, барибир клуб билан қоласан», — деди Гальярдо кўз ёшларини яширмай.
Эслатиб ўтамиз, Марсело 90-йилларда клуб сафида ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг