Головин Монакода кетма-кет учинчи ассистини қайд этди

Франция чемпионатининг 24-тур учрашувлари давом этар экан, шанба куни Александр Головин тўп сурадиган «Монако» ҳам майдонга тушди. Россиялик ярим ҳимоячи яна самарали ҳаракат билан ажралиб турди: бу сафар у голли узатма муаллифи бўлди, «Монако» эса «Анже»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маълум бўлишича, собиқ ЦСКА футболчиси кетма-кет учинчи ўйинда жамоадошларига ассист бериб келмоқда. Аввалроқ у «Монако» сафида голли узатмалар бўйича бундай узун серияни қайд этмагандӣ.
Эслатиб ўтамиз, Головин 2018 йилдан буён «Монако» шарафини ҳимоя қилади. Ҳозирда клуб Франция чемпионати турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг