date

Роналду ғалабадан сўнг пост қолдирди, пенальтини ура олмади

Роналду ғалабадан сўнг пост қолдирди, пенальтини ура олмади

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фейҳа» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ижтимоий тармоқларда фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли футболчи учрашув бошида ҳисобни очиш имконига эга бўлди, бироқ белгиланган пенальтини голга айлантира олмади. Португалиялик юлдуз бу сафар майдонда гол ура олмади ва 81-дақиқада захирага олинди.

У ўйин якунида: «Бирга ўсишда давом этамиз! Муҳим ғалаба!» — дея ёзди.

24 турдан кейин «Ал-Наср» 61 очко билан Саудия лигаси жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда «Ал-Аҳли» (59), кучли учликни эса «Ал-Ҳилол» (58) якунлаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду ғалабадан сўнг пост қолдирди, пенальтини ура олмади