date

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларига гаров сабаб қамоқ таҳдид солмоқда

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларига гаров сабаб қамоқ таҳдид солмоқда

Туркиянинг икки йирик клуби — «Галатасарай» ва «Фенербахче» вакиллари бўлган икки футболчи гаров ўйинларида қатнашгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши ва ҳатто қамоқ жазоси олиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап «Галатасарай» футболчиси Метехан Балтачи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Уларнинг ишида оғир айбловлар илгари сурилмоқда: Балтачига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш хавфи бор.

Sabah нашри келтирган маълумотларга кўра, Балтачи камида икки марта «Галатасарай» ўйинларига пул тиккан. У ўша учрашувларда асосий таркибда бўлмаган, бироқ жамоа қайдномасига киритилган. Бу эса футболчи натижага таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлганини англатади.

Амалдаги Туркия қонунчилигига мувофиқ, профессионал спортчи тикиш пайтида ўз мақомини букмейкерларга маълум қилиши шарт эди. Бироқ футболчи буни бажармагани қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларига гаров сабаб қамоқ таҳдид солмоқда