Сафонов ПСЖнинг навбатдаги муҳим ғалабасини қайд этди

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Франция чемпионатидаги навбатдаги ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди. Франция чемпионати 24-турида парижликлар сафарда «Гавр»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қизиқарли, темпга бой учрашув ва яна бир муҳим ғалаба. Назаримда, бу мавсум илк бор иккинчи ўриндаги жамоага нисбатан 4 очколик устунликка эга бўлдик. Чемпионлар лигаси плей-оффи даврида бундай захира жуда ёқимли», — деб ёзди Сафонов ўзининг телеграм-каналида.
Дарвозабон ПСЖни олдинда осон синов кутмаётганини ҳам таъкидлади. Унинг айтишича, навбатдаги турда «Монако»га қарши баҳс мураккаб кечади, чунки монаколиклар билан Чемпионлар лигасидаги сўнгги икки ўйин енгил учрашув бўлмаслигини кўрсатган.
24 турдан кейин ПСЖ 57 очко билан Франция чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!