date

Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажакни муҳокама қилади

Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажакни муҳокама қилади

«Галатасарой» ҳужумчиси Мауро Икардининг агентлари футболчининг клубдаги кейинги режаларини муҳокама қилиш учун раҳбарият билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, томонлар учрашуви апрель ойида Истанбул клуби раҳбарияти билан бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, 33 ёшли аргентиналик форвардга қизиқиш билдираётган жамоалар ҳам бор: улар Икардини эркин агент сифатида шартнома таклиф қилиб, ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Икардининг «Галатасарой» билан амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Футболчининг бозор баҳоси 6 миллион еврога тенг.

2025/2026 йилги мавсумда Икарди 36 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли пас берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажакни муҳокама қилади