date

«Бавария» раҳбари Чемпионлар лигаси қуръаси ҳақида фикр билдирди

«Бавария» раҳбари Чемпионлар лигаси қуръаси ҳақида фикр билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош директори Ян-Кристиан Дризен Чемпионлар лигаси плей-оффидаги қуръа натижалари юзасидан муносабат билдирди. Агар немис гранди «Аталанта»дан ўтса, кейинги босқичда «Реал» – «Манчестер Сити» жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дризеннинг айтишича, турнир сеткасининг ўнг томони нисбатан енгилроқ кўринади, шу боис «Бавария» чап томонга тушганидан хурсандмиз, деб айтиш қийин. Шунга қарамай, у кучлилар билан ўйнаш ва оғир учрашувлар ўтказиш ҳам жамоа учун ёмон эмаслигини таъкидлади.

Клуб раҳбари ҳозир бутун эътибор «Аталанта»га қаратлишини айтди. Унинг фикрича, бергамоликлар «Боруссия»га қарши ўйинларда жиддий рақиб экани кўринди. Дризен «Аталанта» Европа лигасини ҳам ютганини, финалда «Байер»ни мағлуб этганини эслатиб, бу жамоани асло “но-name” деб бўлмаслигини қўшимча қилди.

Биринчи учрашув 10 март куни бўлиб ўтади, унда «Аталанта» «Байер»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» раҳбари Чемпионлар лигаси қуръаси ҳақида фикр билдирди