date

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди

Lionel Messi Argentina terma jamoasi qarorgohiga yetib keldi

Амалдаги жаҳон чемпионлари ўз унвонларини ҳимоя қилишга тайёргарлик кўриш учун АҚШга етиб келишди. Лионель Месси якшанба куни Кансас Ситй шаҳрига Албиселесте таркибини бошлаб келди. Бу ташриф мухлислар ўртасида катта ҳаяжон уйғотиш билан бирга, ушбу турнир афсонавий футболчининг терма жамоадаги сўнгги мусобақаси бўладими деган саволларни ҳам келтириб чиқарди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Аргентина терма жамоаси Миссоури штатига Эзеиза халқаро аэропортидан 11 соатлик парвоздан сўнг етиб келди. Жамоа рамзий маънога эга бўлган Аэролинеас Аргентинас авиакомпаниясининг 1978-рейсида учиб келди — бу рақам жамоанинг илк бор жаҳон чемпиони бўлган йилига ишорадир. Airбус А330 самолётининг дум қисмида Лионель Месси рамзий 10-рақами ва учта олтин юлдуз тасвирланган.

Лионель Скалони бошчилигидаги 26 кишилик таркибнинг асосий қисми аллақачон Кансас Ситй марказидаги Оригин меҳмонхонасига жойлашди. Жамоа душанба куни Sporting Кансас Ситй клубига тегишли бўлган Компасс Минералс миллий спорт марказида илк тўлиқ машғулотларини ўтказиши режалаштирилган. Европада тўп сурадиган айрим юлдузлар жамоага бироз кечроқ қўшилиши кутилмоқда.

Ҳозирда барчани жамоа сардорининг жисмоний ҳолати хавотирга солмоқда. Турнир давомида 39 ёшни қарши оладиган Лионель Месси чап оёғидаги мушак зўриқиши билан курашмоқда. Терма жамоа тиббий штаби унинг майдонга тушиши "клиник ва функционал тикланиш жараёнига" боғлиқлигини маълум қилди. Аргентина ўзининг илк учрашувини 16-июн куни Жазоирга қарши ўтказади.

Мураббий Лионель Скалони Лионель Месси фаолиятини якунлаши ҳақидаги гап-сўзларга тўхталиб, уни майдонда кўрмаслик оғир бўлишини таъкидлади. "Унинг ўйнашда давом этишини хоҳлайман, чунки Диего Марадона каби афсоналарни майдонда кўрмаслик одамни хафа қилади. Улар футбол тарихини яратган ўйинчилар. Унинг кетиши ҳақида ўйлаш тинчлик бермайди, шунинг учун ҳозирги вақт билан яшашни афзал кўраман", — деди мураббий.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лионель Месси Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди