date

Май ойида крипто-ҳужумлардан кўрилган зарарлар 90 фоизга камайди

Май ойида крипто-ҳужумлардан кўрилган зарарлар 90 фоизга камайди

СертиК киберхавфсизлик компанияси маълумотларига кўра, май ойида крипто-платформалардаги хакерлик ҳужумлари натижасида кўрилган зарарлар 68,3 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич апрель ойидаги 650 миллион долларлик йўқотишга нисбатан қарийб 90 фоизга камдир. Шундай қилиб, май ойи жорий йилда зарар миқдори 100 миллион доллардан паст бўлган учинчи ойга айланди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Ўтган ой давомида ўғирланган маблағларнинг тахминан 2,6 миллион доллари фишинг ҳужумлари ҳиссасига тўғри келган бўлса, 9,4 миллион доллар миқдоридаги маблағ қайтариб олинган ёки тикланган. Апрел ойида Келп ДАО платформасидан 291 миллион доллар ўғирланиши ойлик кўрсаткичларни кескин ошириб юборган эди, бироқ май ойида вазият сезиларли даражада барқарорлашди.

Май ойидаги энг йирик талофат 18-май куни Верус Proтокол кросс-чейн кўпригида содир бўлиб, хакерлар 11,5 миллион долларни қўлга киритишди. Иккинчи ўринда ТОРЧаин протоколи қайд этилди — ундан 10,1 миллион доллар ўғирланган. Таҳлилларга кўра, йўқотишларнинг 66 фоизи ёки 45 миллион доллари дастурий кодлардаги заифликлар туфайли юзага келган.

Ҳужумлар турлари бўйича кросс-чейн кўприклар энг кўп нишонга олинган бўлиб, умумий зарарнинг 42 фоизи (28,6 миллион доллар) айнан шу йўналишга тўғри келди. Шунингдек, ҳамёнлар ва шахсий калитлар (привате кейс) хавфсизлигининг бузилиши натижасида 13,7 миллион доллар йўқотилган. ДеФи протоколлари ҳам фирибгарлар диққат марказида қолмоқда.

ДеФиLlama маълумотларига кўра, май ойида жами 29 та нохуш ҳолат қайд этилган. Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида яратилган зарарли дастурлар хавфи ортиб бормоқда. Фирибгарлар Google платформасидаги сохта рекламалар ва AI кодлаш ёрдамчилари орқали крипто-ишлаб чиқувчиларни нишонга олмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Май ойида крипто-ҳужумлардан кўрилган зарарлар 90 фоизга камайди