NVIDIA стол усти суперкомпьютерини тақдим этди: 748 GB хотира ва 20 петафлопс

NVIDIA компанияси имкониятлари бўйича маълумотлар марказларига (дата-сентер) яқинлашадиган ДГХ Статион фор Windows стол усти сунъий интеллект суперкомпьютерини намойиш этди. Ушбу тизим йирик сунъий интеллект моделларини, жумладан, 1 триллионгача параметрга эга бўлган моделларни локал равишда ишга тушириш ва улар билан ишлаш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Платформа асосини NVIDIA GB300 Grace Blackwell Ultra архитектураси ташкил этади. Конфигурация 72 ядроли Грасе процессори, Blackwell Ultra графикаси ҳамда 748 GB гача бўлган умумий хотирани ўз ичига олади. Тизим унумдорлиги ФП4 форматида 20 петафлопсга етади, бу эса уни мураккаб сунъий интеллект моделларини ўқитиш вазифаларига йўналтиради.
Зарурат туғилганда, тизимга қўшимча NVIDIA RTX PRO 6000 Blackwell видеокартасини ўрнатиш имконияти мавжуд. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ДГХ Статион бир вақтнинг ўзида кўплаб сунъий интеллект агентларига хизмат кўрсатишга ва булутли хизматларга мурожаат қилмасдан, катта ҳажмдаги маълумотларни локал таҳлил қилишга қодир.
Қурилма асосан дастурчилар ва тадқиқот гуруҳлари учун мўлжалланган. Сотувлар 2026-йилнинг тўртинчи чорагида бошланиши кутилмоқда. Қурилмани ишлаб чиқариш билан Асус, Dell, Гигабйте, HP, МСИ ва Супермикро каби ҳамкор компаниялар шуғулланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!