Суи Фоундатион тармоқдаги узилишларга сабаб бўлган хатоларни бартараф этди

Суи Нетворк блокчейн тармоғи ортида турган нотижорат ташкилот — Суи Фоундатион сўнгги учта йирик узилишга сабаб бўлган муаммоларни бартараф этиш учун "катта янгиланиш" амалга оширилганини эълон қилди. Ушбу техник носозликлар оқибатида тармоқ икки кун ичида жами 15 соатдан ортиқ вақт давомида ишламай қолган эди. Хусусан, пайшанба куни олти соатлик, жума куни эса саккиз соатдан ортиқ ва 43 дақиқалик иккита алоҳида узилиш қайд этилди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Суи Фоундатион якшанба кунги блогпостида маълум қилишича, валидаторлар газ тўловлари ва тасодифийлик ҳолати (рандомнесс-стате) билан боғлиқ хатоларни тўлиқ тузатган ва тармоқ фаолияти қайта тикланган. Ташкилотнинг таъкидлашича, узилишлар вақтида фойдаланувчиларнинг маблағлари хавф остида қолмаган ва тизим ишга тушгач, ҳеч қандай транзакция бекор қилинмаган. Шунингдек, ташхис қўйиш ва метрикаларни йиғишда сунъий интеллект агентларидан фойдаланилгани қайд этилди.
ДефиLlama маълумотларига кўра, Суи блокчейни блокланган умумий қиймат (ТВЛ) бўйича 519 миллион доллар билан дунёда 13-ўринни эгаллайди. Охирги муаммолар 1.72 дастурий таъминот версиясидаги "краш бугс" туфайли юзага келган. Ушбу хато газ тўловларини ҳисоблашда манфий баланс ҳосил қилиб, тизимнинг ишдан чиқишига олиб келган. Январ ойида ҳам тармоқда олти соатлик узилиш кузатилган эди.
Ушбу техник муаммолар фонида Суи (SUI) токени нархи пасайишни бошлади. КоинГекко маълумотларига кўра, пайшанба куни 99 сент атрофида бўлган актив қиймати душанба кунига келиб қарийб 11 фоизга арзонлашди ва 88 сентни ташкил этди. Ваҳоланки, май ойи бошида Насдақ биржасида рўйхатдан ўтган компаниянинг йирик инвестицияси ортидан токен нархи 1.41 долларгача кўтарилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!