date

«Союз-5» ракетасини бошқариладиган парвозлар учун мослаштириш режалаштирилмоқда

«Союз-5» ракетасини бошқариладиган парвозлар учун мослаштириш режалаштирилмоқда

Қозоғистон келажакда бошқариладиган космик миссияларни амалга ошириш учун янги «Союз-5» ракета-ташувчисидан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Бойқўнғир» маъмурияти раҳбари Константин Бусигин ТАСС агентлигига берган интервюсида маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон томони «Союз-5» ракетасини экипажли парвозлар учун мослаштириш ташаббуси билан чиққан. Бироқ, ҳозирча бу масала фақат узоқ муддатли истиқбол сифатида кўрилмоқда ва лойиҳани амалга ошириш бўйича аниқ муддатлар белгиланмаган.

Бусигин «Байтерек» лойиҳасининг амалга оширилиши ва янги ракетанинг яратилиши Россия ҳамда Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни сезиларли даражада мустаҳкамлаганини таъкидлади. Ушбу лойиҳа космик соҳадаги шериклик муносабатларини ривожлантиришда муҳим омилга айланди.

«Союз-5» ракетасининг илк синов парвози 30-апрель куни «Бойқўнғир» космодромидан амалга оширилган эди. Ракета парвоз дастурини муваффақиятли бажарган бўлиб, унинг юк кўтариш қуввати 17 тоннагача етади.

Маълумот учун, «Байтерек» лойиҳаси 2004-йилдан буён амалга ошириб келинмоқда. У «Бойқўнғир» космодромида янги космик ракета мажмуасини яратишни кўзда тутади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » «Союз-5» ракетасини бошқариладиган парвозлар учун мослаштириш режалаштирилмоқда