Жанубий Корея дунёдаги энг тезкор интернетга эга.
Бу мамлакат одамлари ҳаётини интернетсиз тасаввур эта олмайди. Ёнида WI-FI-роутер бўлса бас, уларга бошқа кошонанинг зарурати йўқ. «Opel Signal» ҳисоб-китобларига кўра, Жанубий Кореяда 4G тизими мамлакатнинг 95, 7 фоиз қисмигача аъло даражадаги тезликда етиб борган. Бу билан Жанубий Корея Гонгконг ва Японияни аллақачон ортда қолдирган.
Мальдив ажрашишлар бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди.
Ҳақиқатан, йилига эр-хотинлар ажрашиши рекорд даражани ташкил этади. Айтишларича, бу ерда қизлар ҳали ўттиз ёшга етмай, уч-тўрт маротаба турмушга чиқишга улгуради. Бунга Мальдивада ёшлар жуда эрта турмуш қуриши сабаб бўлмоқда. Афсуски, қизларни бу мамлакатда 12-13 ёшдаёқ турмушга узатишади. У 20 ёшга етиб-етмай ажрашишга мажбур бўлади. Чунки оилавий ҳаёт аравасини тортиб кетолмаслик оилалар бузилишига сабабчи бўлади.
Мьянма ҳотамтойлар мамлакати.
Мьянма дунёдаги энг қашшоқ мамлакат саналади. Аммо одамлари ҳотамтойликда дунёдаги манаман деган давлатлар фуқароларини ортда қолдиради. Аҳолининг 91 фоизи ўзларидан кўра камбағал оилаларга ёрдам қўлини чўзади, 62 фоизи кўчадаги ўзи танимаган одамларни пул билан сийлайди. 55 фоиз аҳоли эса қашшоқларга моддий кўмак бериш бўйича кўнгиллилар отрядлари аъзоси ҳисобланади. Айтишмоқдаки, Мьянмада асосан буддизм вакиллари яшайди ва улар зориққан, оч-наҳор фуқароларга моддий ёрдам кўрсатишни шараф деб билади.
Бангладешда одамлар деярли гўшт емайди.
Ҳа, ростдан ҳам Бангладешда одамлар гўшт емасликни, еса ҳам жуда кам истеъмолни маъқул кўради. Бангладеш одамлари бир йилда нари борса, 4 килограмм гўшт истеъмол қиларкан.
Суринам — ўрмонлар мамлакати.
Жанубий Американинг шимоли-шарқида жойлашган Суринам республикасининг 95 фоиз қисми ўрмонлардан иборат. Шунинг учун бўлса керак, ҳаётида бир марта бўлсин ҳақиқий қалин ўрмонлардан иборат давлатда яшаб кўришни хоҳловчилар албатта Суринамга йўл олишади.
Венесуэлада бензин даҳшатли даражада арзон.
Ҳа, бу мамлакатда бензин деярли сувтекинга берилади. Бу ерда бир литр бензин бор-йўғи 1 цент туради. Бундан ташқари, мамлакатда жаҳоннинг энг гўзал қизлари яшайди. Шунинг учун бўлса керак, «Дунё гўзали» халқаро танлов тарихида венесуэлалик қизлар олти марта бош совринни қўлга киритган.
Мексика дунёдаги энг меҳнатсеварлар мамлакати.
Бу ерда одамлар кунига камида 12 соатлаб ишлайди, иш вақтида тушлик қилмайди. Мамлакатда расмий байрамлар атиги 7 тани ташкил этади. Лекин мексикаликлар байрамда ҳам ишлашни, пул топишни маъқул кўради.
Манба: hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади