Тўғрисини айтганда сўнгги 2 йил давомида юртдошларимизнинг қўллаб-қуватлайдиган, мухлислик қиладиган биринчи спорт тури бокс бўлиб қолди. Бунга эса боксчиларимизнинг жаҳон ареналарида кўрсатаётган қаҳрамонликлари, қўлга киритаётган ютуқлари асосий сабаблардан биридир. Биргина мисол, чармқўлқоп усталаримизнинг ўтган йили Риода ўтказилган олимпиадада дунёнинг манаман деган бокс юлдузлари етишиб чиқадиган давлатлари боксчиларини бош эгдириб, биринчи ўринни қўлга киритилганликлари ҳам юқоридаги фикрларимизни тасдиқлайди.
Яқин ўтмишда АҚШ, Куба, Россия боксчиларидан ҳайиқиб турадиган дунё боксчилари, бугун Ўзбекистон боксчиларини номини эшитганда бир қалқиб тушадиган бўлишди. Бу ҳам боксчиларимизнинг жаҳондаги ўрни қай даражада эканлигидан далолат беради. Боксчиларимиз ҳақида гап кетганда, шу йили ўтказилган бокс бўйича Осиё чемпионатида уларнинг қайд этган натижаларини фахр билан тилга олсак арзийди. Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи мазкур турнирда қатнашган 10 нафар боксчиларимизнинг барчаси якунда йўлланмани қўлга киритган эди. Ушбу натижа ҳам дунё боксчилари орасида камдан-кам учрайдиган ҳолатлардан бири эканлигини эслатиб ўтиш жоиз. Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари фақатгина Германия ва Қозоғистон термаларидан 10 нафардан боксчилар жаҳон чемпионатига йўлланма олишди.
Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига бу сафар Германия давлати мезбонлик қилди. AIBA шафелиги остида 25 августдан 2 сентябрга қадар ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 85 давлатидан келган 279 нафар кучли боксчилар чемпионлик учун баҳс олиб боришди. Мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этган Ўзбекистон боксчилари ҳам муносиб иштирок этишди деб бемалол айтишимиз мумкин. Мезбон сифатида Германия давлати нуфузли турнир иштирокчилари учун ажойиб шароитлар яратиб бера олди. Аммо бир нарса — ҳакамлар борасидаги баъзи ҳолатлар кўнгилни хира қилди. Рио-2016 кумуш медали совриндори Бектемир Мейлиқўзиев, яна бир иқтидорли боксчимиз Исроил Мадримов, айни вақтда ўз вазн тоифасида дунёнинг тенгсиз боксчиси деб тан олинган Ҳасанбой Дўстматов каби спортчиларимизнинг соф ғалабасига ҳакамларнинг адолатсизлик ила баҳо берганликлари бу фикрларимизни тасдиқлайди.
Биз биламиз, футболда баъзида ҳакамлар борасида бу каби ноҳақликлар, баъзида англашилмовчилик ёки хатоликлар учраб туради. Хато чиқарилган бу каби қарорларнинг баъзилар ўз кучида қолса, айримлари (такрорий лавҳалар орқали) бекор қилинади.
Аммо бокс ҳакамларининг қарорлари борасида ундай бўлмади. Биргина Қозоғистон боксчиларининг апелляцияси инобатга олиниб, уларга нисбатан ижобий натижа қайд этилганини инобатга олмасак, ҳакамларнинг қолган барча қарорлари ўз кучида қолди.
Шу ўринда менга бир савол пайдо бўлди: Нега бизнинг бокс федерациямиз, боксчиларимизни қўллаб қуватлайдиган ташкилотларимиз ўтказилган бокс бўйича ЖЧ ташкилотчиси AIBAга аппелляция билан мурожаат қилмади? Фақат боксчиларимиз ютганда ютуқ бизники деб мақтаниш кераг-у, ноҳақлик бўлганда жим ўтиб кетиш керакми? Ахир ана шу ўғлонлар Ватан шаъни учун ўз жонини ўртага қўйиб, борини бериб жанг қилмаяптими? Уларнинг меҳнатини ноҳақларча ерга урганда, руҳи чўкмайдими? Боксдан кўнгли совумайдими? Биз ёрдам бермасак ким ёрдам беради, йигитларимизга? Индамай ўтиб кетаверсак, бизга нисбатан кейинчалик ҳам баттар бу каби ноҳақликларни ёғдирмайдими? Қачон ўйғонамиз, қачон ноҳақликларни ҳам енгишни ўрганамиз? Ёки бунга қурбимиз етмайдими? Токи бефарқ эканмиз, боксчиларимизнинг меҳнати шу каби поймол қилинишгача бораверади. Бу каби саволлар биргина менинг эмас, миллионлаб халқимизнинг бўғзида отилиб чиқаётганига шубҳам йўқ.
Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида якунига етган бокс бўйича жаҳон чемпионати чемпионлигини қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов ва олий тоифали ҳакам Жасур Қурбоновга мурожаат қилдик.
– Нега Ўзбекистон бокс федерацияси AIBAга апелляция билан мурожаат қилмади?
Шаҳрам Ғиёсов:
— Тўғри, ҳакамларнинг баъзи жамоадошларимиз иштирок этган жанглардаги қарорлари баҳсли бўлди. Лекин бу бизни янада кучли, янада ақлли бўлишга ундади.
Эътироз билдиришга келсак, биз спортчимиз, бундай ҳолатларга аралашсак, вақт ва асабимизни йўқотамиз. Зеро, мураббийларимиз доимо ҳар ким ўз вазифасини бажариши керак, дея таъкидлашади. Федерация томонидан эътироз билдирилмагани ҳам мақсадга мувофиқ, чунки ўзбек боксчиларининг қудратидан дунё бохабар.
Эътироз билдиришга келсак, биз спортчимиз, бундай ҳолатларга аралашсак, вақт ва асабимизни йўқотамиз. Зеро, мураббийларимиз доимо ҳар ким ўз вазифасини бажариши керак, дея таъкидлашади. Федерация томонидан эътироз билдирилмагани ҳам мақсадга мувофиқ, чунки ўзбек боксчиларининг қудратидан дунё бохабар.
Жасур Қурбонов, олий тоифали ҳакам:
— Ҳакамларнинг аксарияти янги, улар бу йил имтиҳон топшириб, жаҳон чемпионати баҳсларини бошқариш учун танлаб олинди. Уларнинг тажрибасизлиги кўплаб боксчиларга қимматга тушди. Бизнинг йигитлар ўз сўзини баралла айтишга қодир. Шунинг учун бу ҳам бир сабоқ бўлди. Спортчи жасорат кўрсатишдан чарчамаслиги керак.
Мазкур жаҳон чемпионатида боксчиларимиз яхши натижа кўрсатишди. Демак, мураббийларимизнинг ва федерациянинг меҳнати зое кетмаяпти, биз яхши натижалар қайд эта олмоқдамиз. Биз авваллари дунё рейтингини бошқарган атлетларнинг тактикасини ўрганиб, баҳсларга киришардик. Буни қарангки, бугун дунё чарм қўлқоп усталари бизнинг тактикаларимизга қарши усул қўллашмоқда. Демак, биз дунё боксининг мухлису мутахассислари эътиборидамиз. Шу эътиборни сақлаб қолишимиз керак.
Жаҳон чемпионати якунида барибир ҳам ҳакамлар жамоаси терма жамоамизнинг олтин олишига тўсиқ бўла олмади. Аниқроғи катта устунлик билан барча олтин медалларни олиши лозим бўлган кубаликлар вакилини мағлуб этган Шаҳрам Ғиёсовни эътироф этишдан ўзга чора топиша олмади. Эҳтимол, ҳал қилувчи жангда жамоадошларига нисбатан қўлланилган ноҳакликлари учун ҳам, Ватан шаъни, халқимиз ори учун ҳам жон-жаҳди билан жанг қилиб, ҳаққоний жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган Шаҳрамнинг жасоратини бутун дунё аҳли олқишлади, тан берди десак рост бўлади, менимча. Бу жангни узоқ йиллар дунё аҳли унутмаса, унутолмаса керак.
Ноҳакликлар-у, эътирозларга қарамай боксчиларимиз якунига етган жаҳон чемпионатида 85 мамлакат орасидан фахрли 2-ўринни қўлга киритишди. Ушбу ғалабага ҳисса қўшган юрт қаҳрамонлари билан танишинг:
- Шаҳрам Ғиёсов (олтин медаль),
- Ҳасанбой Дўстматов (кумуш медаль),
- Жасурбек Латипов (кумуш медаль),
- Иқболжон Холдоров (кумуш медаль),
- Бектемир Мейлиқўзиев (бронза медаль),
- Санжар Турсунов (бронза медаль).
Ҳаёт давом этади, синовлар ҳам. Бажарилган эзгу амаллар, қайд этилган натижалар тарихда қолади. Ишонамизки, ҳали боксчиларимиз бунданда юқори марраларни забт этади. Ўшанда дунё боксчилари биздан, Ўзбекистондан келиб бокс бўйича сабоқларни ўрганишади. Мен бунга ишонаман.
Комилжон АСЛОНОВ
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар