date

Собиқ "Реал" ҳужумчисининг қамоқдаги ҳаёти ҳақида сўзлади...

Собиқ "Реал" ҳужумчисининг қамоқдаги ҳаёти ҳақида сўзлади...
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Робиньо қамоқдаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Футболчи тўққиз йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

"Менда ҳеч қандай имтиёзлар йўқ. Ташрифлар фақат дам олиш кунлари бўлиб ўтади. Мени хотиним кўргани келади. Баъзан у болалар билан ҳам келади.

Қамоқхонада ташрифлар бўйича барча учун тенг муносабат мавжуд. Менинг кун тартибим ва овқатланишим бошқа маҳкумларникидан фарқ қилмайди.

Мен бу ерда ҳеч қандай обрўга эга шахс эмасман", — дейди бразилиялик футболчи Mirror нашрига берган интервьюсида. Робиньо "Сантос" клубининг собиқ футболчиси ҳисобланади.

У Европа майдонларида "Милан", "Реал" ва "Манчестер Сити" клублари сафида ўйнаган. Бразилия терма жамоаси сафида у 100 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Собиқ "Реал" ҳужумчисининг қамоқдаги ҳаёти ҳақида сўзлади...