date

Давид Алаба ёзда «Реал»ни эркин агент сифатида тарк этади

Давид Алаба ёзда «Реал»ни эркин агент сифатида тарк этади

Мадриднинг машҳур «Реал» клуби келаётган ёзда австриялик ҳимоячи Давид Алаба билан йўлларини ажратади, деб хабар берди Tribal Football. Томонлар янги шартнома тузмасликка қарор қилган.

33 ёшли футболчи ва «қироллик» жамоаси ўртасидаги амалдаги келишув жорий мавсум якунланиши билан тугайди. Шу сабаб, Алаба клубни эркин агент сифатида тарк этади.

Жорий мавсумда Испания чемпионатида у бор-йўғи учта ўйинда майдонга тушган. Ҳозирда ҳимоячи жароҳатидан тикланиш билан банд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Давид Алаба ёзда «Реал»ни эркин агент сифатида тарк этади