АПЛ юлдузига қурол билан таҳдид қилинди

Англия Премер-лигаси футболчиларидан бири Лондонда дўсти билан сайр қилаётганда қурол билан таҳдид қилинган. Пойтахт полицияси воқеа юзасидан тергов бошлаган ва Англия терма жамоаси футболчилари орасида мижозлари бўлган агентни қўлга олган. 9-сентабр куни агент гаров эвазига қўйиб юборилган, бироқ унга футболчи билан алоқа қилиш, клуб базасига бориш ва бошқа давлатларга чиқиш тақиқланган.

Англия Премьер-лигаси юлдузларидан бири, ҳозирча исми ошкор қилинмаган футболчи, қўрқинчли воқеа марказида қолди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, футболчига Лондонда дўсти билан сайр қилаётганда қурол билан таҳдид қилинган. Пойтахт полицияси ушбу воқеа юзасидан тергов бошлади ва Англия терма жамоаси футболчилари орасида мижозлари бўлган агентни қўлга олди.
Ҳозирча унга нисбатан аниқ айбловлар қўйилгани йўқ. 9-сентябр куни агент гаров эвазига қўйиб юборилди, бироқ унга футболчи билан алоқа қилиш тақиқланди.
"Футболчи бу воқеадан қаттиқ ларзага тушди. У дарҳол полицияга хабар берди.
Бу унинг хавфсизлиги учун тўғри қарор эди. Уни дўстлари ва клуби қўллаб-қувватламоқда, ҳамда бу воқеа унинг майдондаги ўйинларига таъсир қилмаслигига умид қилишмоқда.
Нега бундай ҳодиса содир бўлганига жиддий саволлар бор ва полиция бу саволларга жавоб изламоқда", — деб изоҳ берди ҳодисадан хабардор бўлган шахс. Полиция агентга футболчининг клуб базасига бориш ва бошқа давлатларга чиқиш тақиқини қўйди.
Аммо олдиндан режалаштирилган ишларини ҳал қилиш учун бу тақиқда истиснолар бўлиши мумкин.































Изоҳлар 0
…