
"Барселона" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Хави Эспарт яқинда асосий жамоадаги дебютини ўтказиши мумкин. 18 ёшли футболчи машғулотлар ва дубли жамоаси ўйинларидаги иштироки билан "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликда катта таассурот қолдирди.
Бу ҳақда журналист Серхи Соле хабар бермоқда. Ёш испаниялик футболчининг айниқса етуклик ва универсаллиги немис мураббийини хурсанд қилгани таъкидланмоқда.
Хави Эспарт нафақат ҳимоя қанотида, балки ярим ҳимоя чизиғида ҳам ҳаракат қилиши мумкин. Жорий мавсумда у уч марта "Барселона"нинг асосий жамоаси таркибига киритилган, бироқ ҳали майдонга тушмаган.
Якшанба куни Каталония гранди Ла Лига доирасида ўз майдонида "Эльче"ни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг